Унда марказий аппарат ва 14 та ҳудудий орган раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда 2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижалари танқидий руҳда кўриб чиқилди.
Йиғилишда Қўмита раиси томонидан ҳудудларда рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида ишлар қониқарсизлиги
шунингдек,
– давлат харидлари;
– тил бириктиришлар ва картел келишувлар;
– иқтисодий концентрация;
– қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсири;
– монополияга қарши тартибга солиш, нархлар ва тарифларни назорат қилиш
– истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишларида ишлар самарали йўлга қўйилмаганлиги таъкидлаб ўтилди.
Муҳокама давомида Андижон (У.Жўраев), Навоий (А.Муҳаммадиев), Сурхондарё (Ф.Саматов), Бухоро (Н.Жабборов), Хоразм (Д.Абдукаримов), Қорақалпоғистон Республикаси (Д.Давлетов) ҳудудий орган раҳбарлари тизимли ишларни йўлга қўймаганлиги учун огоҳлантирилди.
Шунингдек, Қўмита раиси томонидан барча ҳудудий орган раҳбарлари бундан кейин янгича ишлаш тизимини тубдан кўриб чиқиш, ишни қандай ташкил этиш ва бу бўйича шахсий жавобгарлик юзасидан огоҳлантирилди ва ишда натижани кўрсатиш учун 3 ойлик муддат берилди.
Йиғилиш давомида Қўмита тизимидаги барча масъул раҳбарлар Рақобат қўмитасининг ўз функционал вазифаларини сифатли ва сўзсиз бажариши шартлиги таъкидланди.
Қўмита раиси томонидан бундан кейин қандай ишлаш кераклиги ва асосий жиҳатдан нималарга эътибор қаратилиши ҳамда халқимиз бизга берган ишончни оқлаши биринчи навбатдаги вазифамиз бўлиши кераклиги бирма-бир аниқ кўрсатиб берилди.