РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИДА ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
21- октябрь – юртимизда Ўзбек тили байрами куни сифатида кенг нишонланади. Бу йил Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 34 йил тўлди. Шу муносабат билан Рақобат қўмитасида ҳам маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Раис маслаҳатчиси Г.Қодирова барчани байрам билан табриклади ҳамда Қўмитанинг бир гуруҳ ходимлари томонидан тайёрланган байрам табригига бағишланган видеоролик намойиш этилди.
Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси томонидан нашр қилинган китоблар тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.