Тошкент шаҳрида давом этаётган “Платформалар иқтисодиёти: рақобат қонунчилиги ва рақамли платформаларнинг бозор ҳукмронлиги” мавзусидаги халқаро конференциянинг иккинчи куни доирасида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Ривожланаётган иқтисодиётларда рақамли бозорларни тартибга солиш” мавзусида панел сессия ташкил этилди.
Панел сессияни Қўмита раиси ўринбосари Фаррух Карабаев очиб берди.
Бугунги панел сессияда катта тажрибада эга етакчи экспертлари ўзларининг тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Жумладан,
🔘Иоаннис Лианос (Буюк Британия, собиқ Юнонистон Рақобат комиссияси раиси),
🔘Маҳмуд Момтаз (Миср Рақобат органи раиси),
🔘Алексей Иванов (БРИКС Рақобат сиёсатини тадқиқ этиш маркази директори)
Рақобат қонунчилиги ва рақамли платформаларни тартибга солиш стратегиялари юзасидан ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Шунингдек,
Викас Катҳурия (Ҳиндистондаги BML Munjal ҳуқуқ мактаби профессори);
Юxи Чен (BRICS Competition Law and Policy Centre) рақамли бозорларни кузатиш ва таҳлил қилишнинг янги ёндашувларини тақдим этдилар.
Тадбир давомида, Қўмита ходимлари халқаро экспертлар билан бевосита мулоқотда бўлиб, рақамли бозорларни тартибга солиш бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Бу жараён нафақат тажриба алмашиш, балки рақобат соҳасида миллий кадрлар малакасини ошириш ва глобал ёндашувларни Ўзбекистон тажрибасига қўллаш бўйича муҳокама платформасига айланди.