Фарғона вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан 2024 йил давомида ўтказилган ўрганишлар давомида ўтказилган жами 4,4 млрд сўмлик танлов савдоларида қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди. Жумладан:
– Фарғона вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасида 3,5 млрд сўмлик 2 та;
– Фарғона вилоят Маданият бошқармасида 490 млн сўмга яқин 3 та;
– Фарғона вилояти ёшлар ишлари бошқармасида 250 млн сўмлик 1 та.
Юқоридагиларга кўра, ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунлари талабларини бузиш аломатлари билан буюртмачи ташкилотларга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди ва масъулларга тегишли чоралар кўрилди.
Тошкент шаҳар мисолида
Ҳудудий бошқармага келиб тушган мурожаатларга асосан, Республика Ихтисослаштирилган Терапия ва Тиббий Реабилитация Илмий-Амалий Тиббиёт Маркази буюртмачилигида 3 та 2,1 млрд сўмдан ортиқ ҳамда Яшнобод туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан 1,3 млрд сўмга яқин 3 та тендер савдолари бошқарма томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, Махсус комиссияси томонидан томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилиши юзасидан буюртмачи ташкилотларга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида мазкур қонунбузилишига йўл қўйилмаслик юзасидан кўрсатмалар берилди.
Андижон вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан Андижон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими буюртмачилигида бошланғич нархи 200 млн сўмга яқин ва Шаҳрихон туман тиббиёт бирлашмаси 900 млн сўмга яқин энг яхши таклиф савдолари бекор қилинган. Шунингдек, Андижон вилоят кардиология диспансери томонидан 170 млн сўмлик тендер савдоси бўйича бўйича иш қўзғатилиб, белгиланган тартибда тегишли кўрсатмалар берилди.
Жиззах вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан 2024-йил июль-август ойларида ўтказилган ўрганишлар давомида, ижтимоий соҳадаги ўтказилган жами 850 млн сўмга яқин танлов савдоларида қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди. Жумладан:
– Кексалар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун Жиззах санаториясида 49,9 млн сўмлик;
– Мирзачўл туман тиббиёт бирлашмасида 360,8 млн сўмлик;
– РИД ва КИАТМнинг Жиззах вилоят ҳудудий филиалида 210,0 млн сўмлик;
– Ш.Рашидов тумани тиббиёт бирлашмасида 20 млн сўмлик;
– Зафаробод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимида 200,0 млн сўмлик.
Юқоридагиларга кўра, ҳудудий бошқарма томонидан “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунлари талабларини бузиш аломатлари билан буюртмачи ташкилотларга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан кўрсатмалар берилди.
Самарқанд вилояти мисолида
“ZAFAR NUR VODIY FAYZ” МЧЖнинг мурожаатига асосан, Оқдарё туман маданият бўлими буюртмачилигида 310 млн сўмлик ҳамда “TRANSFORMATION OF RAY” МЧЖнинг мурожаатига кўра, Каттақўрғон шаҳар драма театри томонидан 40 млн сўмга яқин тендер савдоларида Ҳудудий бошқарма томонидан ўрганиш ишлари ўтказилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунлари талабларини бузиш аломатлари юзасидан иш қўзғатилиб, тегишли тартибда кўрсатмалар берилди.
Қашқадарё вилояти мисолида
Қарши туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 107 млн сўмга яқин танлов савдосида тақдим этган танлов таклифларини баҳолаш мезонларини белгилашда қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.
Юқоридагиларга кўра, ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилиши юзасидан буюртмачига нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, кўрсатма берилди ва ваколатли шахсга нисбатан маъмурий жазо чоралари кўрилди.
Наманган вилояти мисолида
Наманган муҳандислик-технология институти томонидан 2024 йил 1 август ҳолатига 31 та бўйича бошланғич нархи 610 млн сўмдан ортиқ давлат харидларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган.
Юқоридагиларга кўра, буюртмачи ташкилотга нисбатан Махсус комиссияси белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди ва масъулларга тегишли чоралар кўрилди.
Сирдарё вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан Сирдарё вилояти Мактабгача ва мактаб талими бошқармаси тасарруфидаги Сирдарё вилояти Баркамол авлод болалар мактаби буюртмачилигида 162 млн сўмлик тендер савдосида “Рақобат тўғрисида”ги қонунининг 29-моддаси ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг 46-49-моддалари талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланди. Мазкур қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан буюртмачи ташкилотга нисбатан тегишли тартибда қонуний чоралари кўриш учун маълумотномалар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.
Тошкент вилояти мисолида
Оққўрғон тиббиёт бўлими томонидан 133 млн. сўмга яқин бўлган танлов савдосида харид иштирокчиларининг таклифларини баҳолашнинг аниқ тартиби ва тамойиллари белгиланмаган ва шу сабабдан харид комиссияси томонидан баҳолаш ихтиёрий равишда, ягона ёндашувсиз, балларни тақсимлаш орқали амалга оширилганлик ҳолатлари аниқланди.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, Махсус комиссияси томонидан томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилиши юзасидан буюртмачига нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, кўрсатма берилди.
Навоий вилояти мисолида
Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармасининг “SАМО 333” МЧЖнинг мурожаати асосида, Навоий шаҳар мактаб ва мактабгача таълим бўлими томонидан 2023 йилда ўтказилган 10 та савдолар 660 млн сўмлик ҳамда 2024 йилда ўтказилган 460 млн сўмга яқин Давлат харидларида танлов ҳужжати ва йиғилиш баёнидаги мезонлар бир-бирига номувофиқ ҳолда ишлаб чиқилган ва иштирокчилар учун рақобатни чеклашга олиб келиши мумкин бўлган талаблар киритилганлик ҳолатлари аниқланди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Махсус комиссияси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлиги аломатлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, буюртмачи ташкилотга белгиланган тартибда иш қўзғатилди бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди. Шунингдек масъулларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли тартибда суд органларига юборилди.
Хоразм вилояти мисолида
Рақобат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йил давомида давлат бошқарув органлари томонидан қабул қилинган ҳужжатларни ва ёзишмаларни ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ аризаларининг қаноатлантирилишини рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги бўйича ўрганиш ишлари ўтказилди.
Ўрганиш жараёнида, Хоразм вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан барча даволаш профилактика муассасалари раҳбарларига “TEXNOPARK” МЧЖдан маиший ва саноат электротехника маҳсулотларини харид қилиш ҳамда “RENESSANS ISLOHOTLARI” МЧЖ томонидан тайёрланган тарғибот материалларини харид қилиш тавсия қилинган.
Шунингдек, Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан барча туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларига “INTELLEKT XORAZM” МЧЖнинг баҳолаш хизматларидан фойдаланиш ва 2024 йил учун “Илк қадам” журналига ва “ELDOSH MEDIA PRESS” МЧЖнинг газета журналларига обуна бўлиш ҳамда “AL-AZIZ EDU” МЧЖ ва “FOZIL KHORAZMIY” МЧЖларни тарғибот қилиш таклиф қилинган.
Юқоридагиларга асосан, “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни 22-моддаси талаблари бузилиш ҳолатлари бўйича Хоразм вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига тақдимномалар киритилди.
Қорақалпоғистон Республикаси мисолида
Рақобат қўмитаси томонидан Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмасида ўтказилган ўрганишда, метрология текширишидан ўтказилмаган жиҳозлардан кўрсатилган хизматлари учун истеъмолчилардан олинган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинганда, метрология текширувидан ўтказилмаган “Portativ EKG”дан 2024-йил апрель ойидан август ойигача бўлган муддат оралиғида 192 истеъмолчилардан 3 631 000 сўм олинганлиги аниқланган.
Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан Тиббиёт бирлашмага нисбатан иш қўзғатилиб, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддаси талабларини бузилган деб топилиб,
3 631 000 сўм маблағларни истеъмолчиларга қайтариш тўғрисида кўрсатма берилди.