Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан, Тошкент шаҳрида ўтказилаётган давлат харидларида “Рақобат тўғрисида”ги ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунларига риоя этилиши юзасидан электрон махсус ахборот порталларидаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда доимий мониторинг ўтказилмоқда.
Олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, “ЎЗБЕКНЕФТГАЗ” АЖ томонидан махсус ахборот портали орқали ўтказилган 2 та жами 4.8 млрд сўмга яқин энг яхши таклифларни танлаш савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлик аломатлари аниқланди.
Юқоридагиларга кўра, “Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан “ЎЗБЕКНЕФТГАЗ” АЖга нисбатан иш қўзғатилди.
Қўзғатилган иш ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб, қарор қабул қилингандан сўнг қўшимча ахборот берилади.
Каналга уланиш https://t.me/RaqobatGovUz