Рақобат қўмитаси томонидан лицензияга эга бўлмаган ҳолда хорижга ишга юбориш хизматларини реклама қилган субъектларга нисбатан молиявий жарималар қўлланилди
Рақобат қўмитаси томонидан доимий равишда ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган рекламани амалдаги реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда.
Олиб борилган ўрганишларда жами 3 та «Crystalvisa Consulting»МЧЖ, «Humo Group Central» МЧЖ ҳамда “Compony B2B” МЧЖлар томонидан ижтимоий тармоқларда тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳолда хорижга ишга юбориш хизматларини реклама қилинганлиги аниқланди.
Юқоридагиларга асосан, Қўмита Махсус комиссияси томонидан «Crystalvisa Consulting», «Humo Group Central» ҳамда “Compony B2B” МЧЖлар ўз ҳаракатларида қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган деб топилиб, уларга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди. Шунингдек, қонунбузилиши ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
Маълумот учун: «Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддасига кўра, ишлаб чиқарилиши ва (ёки) реализация қилиниши учун тегишли сертификатлари ва лицензиялари, мажбурий сертификатлаштириш гувоҳномалари ёки махсус рухсатномалари мавжуд бўлмаган товарларни реклама қилиш тақиқланади.








