#Истеъмолчи_мурожаати
Рақобат қўмитаси томонидан “Истеъмолчи мурожаати” янги электрон тизими жорий этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Рақобат қўмитаси томонидан «Истеъмолчи мурожаати» электрон тизими яратилди.
Истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш самарадорлигини оширишга қаратилган мазкур “Fair tech” ягона ахборот тизими 2025 йилнинг 1 декабридан бошлаб ишга туширилади.








