Рақобат қўмитаси томонидан амалга оширилган ишлар натижасида “YEROSTIGAZ” АЖ асоссиз олинган 2.8 млрд сўмга яқин пул маблағларни якуний истеъмолчига қайта ҳисоб-китоб қилиши белгиланди
Рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Ангрен шаҳрида фаолият юритувчи “ANGREN ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI” АЖнинг қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Олиб борилган ўрганишлар натижасида, “YEROSTIGAZ” АЖ томонидан “ANGREN ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI” АЖга етказиб берилган газ учун 2024 йил февраль ойида 135 969 сўм тариф нархи ўрнига белгиланган тартибда декларация қилинмасдан оширилган 265 536 сўм тариф нархини қўллаб асоссиз 1,8 млрд сўмдан ортиқ ҳамда март ойида 12 кун мобайнида 1 млрд сўмга яқин жами 2,8 млрд сўмга яқин асоссиз пул маблағларини олганлик ҳолатлари аниқланди.
Юқоридагиларга кўра, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “YEROSTIGAZ” АЖга Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 239-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиш аломатлари билан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш, келгусида йўл қўймаслик ҳамда асоссиз ҳисобланган 2.8 млрд сўмга яқин пул маблағларини якуний истеъмолчига қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича белгиланган тартибда бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
Мазкур ҳолат, бугунги кунда суд тартибида кўриб чиқилмоқда.








