Рақобат қўмитаси томонидан 16,4 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларидаги қонунбузилишлар юзасидан тегишли чоралар кўрилди
Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан давлат харидлари соҳасида амалга оширилган мониторинг ва келиб тушган мурожаатларни ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли таъсир чоралари кўриб келинмоқда.
Хусусан:
Андижон вилояти
– Андижон шаҳар 3-сон мусиқа мактабининг 320 млн сўмлик;
Жиззах вилояти
– Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Боғлар ва хиёбонларни кўкаламлаштириш ободонлаштириш ва сақлаш департаментининг 1 та 370 млн сўмдан ортиқ;
– Мирзачўл туман Ободонлаштириш бошқармасининг 1 та 30 млн сўмлик;
Наманган вилояти
– Мингбулоқ агротехнологиялар техникумининг 1 та 250 млн сўмлик;
Навоий вилояти
– Навбаҳор тумани Ободонлаштириш бошқармасининг 1 та 55 млн сўмлик;
Қашқадарё вилояти
– Республика ихтисослаштирилган Руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Қашқадарё вилояти филиалининг 1 та 500 млн сўмга яқин;
Сирдарё вилояти
– Гулистон туман Ободонлаштириш бошқармасининг 1 та 300 млн сўмга яқин;
Сурхондарё вилояти
– Узун туман 1-сон Политехникумининг 1 та 250 млн сўмга яқин;
– Сурхондарё вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг 1 та 200 млн сўмга яқин;
Хоразм вилояти
– Ҳазорасп туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 7 та 1,1 млрд сўмдан ортиқ;
Тошкент шаҳар
– “Ўзбекистон миллий метрология институти” ДМнинг 1 та 13,1 млрд сўмдан ортиқ;
➡️ энг яхши таклифларни танлаш савдоларини ўрганиш натижасида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган.
📝 Юқоридагиларга мувофиқ, Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари билан буюртмачи ташкилотларга нисбатан ишлар қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чоралари қўлланилди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
🇺🇿 Давлат харидлари соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда рақобат учун тенг имкониятларни яратиш Рақобат қўмитасининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Аниқланган қонунбузилишларнинг олди олиниши давлат маблағларининг самарали ва шаффоф сарфланишини таъминлайди, шу билан бирга тадбиркорлар учун очиқ ва адолатли рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.








