Сўнги пайтларда жамоатчиликда реклама ва эълонларни жойлаштириш (ўрнатиш) юзасидан тушунмовчиликлар юзага келмоқда, шу муносабат билан Рақобат қўмитаси Реклама ва Эълонларга оид қоидалар тўғрисида тушунтиришлар беради.
Таъкидлаш жоизки, бино-иншоотларга эълонларни ўрнатиш шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда амалга оширилади ҳамда маҳаллий ҳокимликлар томонидан назорат қилинади.
Қўмита ўз навбатида, реклама мазмунининг, яъни контентни реклама қонунчилиги талабларига мослиги устидан давлат назоратини амалга оширади.
#реклама #эълон








