#Фарғона_ишчи_гуруҳ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ–173-сонли “Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Ф.Карабаев бошчилигида Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш ишлари давомида туманда ташкил этилган штаб фаолияти, иш жараёнлари ва масъул ходимларнинг тайёргарлик даражаси муҳокама қилиниб, Қанжирға ва Хотинқуми МФЙларидаги аҳоли ва маҳаллий масъуллар билан мулоқот ўтказилиб, рўйхатга олиш ишларига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.
МФЙ еттилиги томонидан жараёнда юзага келиши мумкин бўлган савол ва муаммолар бўйича фикрлар билдирилди. Уларга тегишли тушунтиришлар берилиб, муаммоларни жойида ҳал этиш, масъул ташкилотлар ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлаш бўйича тавсиялар берилди.
Якунда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларини сифатли ташкил этиш, жамоатчиликни хабардор қилиш ҳамда барча босқичларда очиқлик ва ҳисобдорликни таъминлаш зарурлиги таъкидланди.








