Ўзаро ҳамкорлик тадбирлари доирасида Рақобат қўмитаси раиси Ҳ.Турахужаев Германия Федерал картел идораси (Bundeskartellamt) эксперти Сабина Цигелский билан учрашув ўтказди.
Учрашувда, шунингдек, German Sparkassenstifung (Германия) ташкилотининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақобат йўналиши раҳбари Лия Граубергер ҳам иштирок этди.
Мулоқот давомида жорий йил 27-29 май кунлари German Sparkassenstiftung ташкилотининг техник кўмаги доирасида Германия Федерал картел идораси (Bundeskartellamt) томонидан Қўмита ходимлари малакасини ошириг учун ўтказилган ўқув семинарининг якунлари муҳокама қилинди ҳамда истиқболда шу каби амалий ўқув семинарлари ва тренинглар ўтказилиши юзасидан келишиб олинди.
Шу билан бирга, Қўмита ҳамда Германия Федерал картел идораси (Bundeskartellamt) ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш ҳамда ҳамкорликдаги ишларни мувофиқлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Мулоқот давомида Қўмита раиси Ҳалиллило Турахужаев меҳмонларни ўқув семинари ташкил этилишда кўрсатилган амалий кўмаги учун миннатдорчилик билдирди ҳамда семинарнинг муваффаққиятли якунланганлиги билан табриклади.