Халқаро ҳамкорлик доирасида жорий йилнинг 4 июнь куни Қўмита раҳбарияти ҳамда Сеул Миллий университети ва Корея Фан ва технологиялар институти фахрий профессори, Корея Адолатли савдо комиссиясининг (Korea Fair Trade Commission) собиқ раҳбари, доктор О Сёнг Квон ҳамда Тошкент Давлат юридик универститети қошидаги Корея ҳуқуқи ва тадқиқот маркази директори, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) маслаҳатчиси, профессор Ан Сё Пак билан ўзаро ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув доирасида Қўмита ҳамда Кореядаги ҳамкор ташкилотлар – Корея Адолатли савдо комиссияси (KFTC), Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан ҳамкорлик алоқаларини амалга ошириш масалалари, шунингдек Қўмита институционал салоҳиятини ошириш ҳамда Қўмита ходимларининг касбий малака ва билимларини ошириш учун кореялик мутахассислар иштирокида ўқув семинарларини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.