Рақобат қўмитаси хузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДУК томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар тўгрисида м а ъ л у м о т
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги “Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-162-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “2023-2024 йилларда давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича устувор лойиҳалар Рўйхати”-нинг 34-бандида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун махсус ваколат берилган давлат органига мурожаат келиб тушганда, мурожаат ҳолатини онлайн кузатиш имкониятини берувчи электрон тизим яратиш вазифаси белгиланган.
Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДУК томонидан топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилди:
– соҳадаги жорий амалиёт, шунингдек ушбу соҳани рақамлаштириш борасида илғор хорижий давлатларнинг тажрибалари тўлиқ ўрганиб чиқилди;
– ўтказилган таҳлил ва ўрганишлар натижаси бўйича истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун махсус ваколат берилган давлат органига мурожаат келиб тушганда, мурожаат ҳолатини онлайн кузатиш имкониятини берувчи ахборот тизимини ишлаб чиқиш Концепцияси ҳамда Техник топшириғи тасдиқланди;
– Рақобат қўмитаси фаолиятига жорий этилган “FAIR TECH” ягона ахборот тизими доирасида истеъмолчилар томонидан мурожаат келиб тушганда, мурожаат ҳолатини онлайн кузатиш имконини берувчи электрон платформа ишлаб чиқилиб, my.fairtech.uz интернет манзилига жойлаштирилди.
Маъмурий баённомаларни расмийлаштириш тартибини тўлиқ планшет орқали амалга ошириш амалиёти:
Мазкур амалиётни жорий этилиши қуйидаги имкониятларни берди:
– маъмурий баённома расмийлаштириш соҳасини тўлиқ рақамлашти-риш;
– расмийлаштирилган маъмурий баённомалар ҳисобини онлайн тарзда юритиб бориш;
– маъмурий баённома расмийлаштиришнинг қоғоз кўринишидаги тартибидан босқичма-босқич воз кечиш;
– маъмурий ишларни судларга электрон шаклда юбориш ва уларни судлар томонидан кўриб чиқилишини онлайн кузатиб бориш;
– суд қарорларини электрон шаклда олиш ҳамда жарима суммалари-ни ихтиёрий тўланганлиги ва ижрога қаратилганлиги ҳақидаги маълумот-ларни онлайн олиш, шунингдек статистик ҳисоботини шакллантириш жорий этилди.
“FAIR TECH” ягона ахборот тизими доирасида “СМС-хабар” модули:
Ахборот тизими қуйидаги имкониятларга эга:
– хабардор қилишнинг замонавий усулларидан фойдаланиш;
– истеъмолчиларни хабардор қилиш билан боғлиқ харажат ва вақтни тежаш;
– истеъмолчиларнинг мурожаатларига ўз вақтида муносабат билдириш жорий этилди.
«FAIR TECH» ягона ахборот тизими доирасида «Жавоб хатларини автоматик шакллантириш» модули жорий этилди.
Мазкур тизим истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатлар учун жавоб хатларини автоматик равишда шакллантириш ҳамда фуқаролар мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларга тўлиқ риоя қилинишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди.