Рақобат қўмитаси хузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДУК томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар тўгрисида м а ъ л у м о т
“Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДУК томонидан Қўмита фаолиятига жорий этилаётган “FAIR TECH” ягона ахборот тизими тегишли тартибда тасдиқланган техник топшириқ асосида ўрганиб чиқилган ва у функционал ва техник жиҳатдан ҳамда техник топшириқда кўрсатилган талаблар асосида ишлаб чиқилганлиги юзасидан таклиф ва эътирозлар билдирилди.
Бундан ташқари Қўмитанинг барча таркибий тузилмаларидан “FAIR TECH” ягона ахборот тизими юзасидан таклиф ва эътирозлар олинган ҳамда улар умумлаштирилди.
“FAIR TECH” ягона ахборот тизими доирасида қуйидаги модуллар ишлаб чиқилди ва синов тариқасида;
“Спирт хариди назорати” модули – хўжалик юритувчи субъектлар-нинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати учун талаб этиладиган истеъмол ва техник этил спирти харидлари шунингдек, уларни сарфланиши устидан назорат қилиш;
– “Тендер савдолари” модули – давлат буюртмаси бўйича ўтказил-ган танлов (тендер) савдоларини ўрганиш ва натижалари юзасидан таъсир чоралар кўриш билан боғлиқ маълумотларни қайд этиш;
– “Комплаенс” модули – қўзғатилган ишлар (иш қўзғатиш асоси, ишни кўриб чиқиш натижалари ҳамда иш бўйича чиқарилган қарор ва кўрсатмаларни ижросига доир маълумотлар) ҳақидаги маълумотларни қайд этиб бориш;
– “Юрист” модули – Қўмита ва унинг ҳудудий органларининг биринчи, апелляция, кассация ва такрорий кассация инстанцияси судларида иштироки, суд ишларининг якуний натижаси ва суд қарорлари ҳақидаги маълумотларни қайд этиб бориш;
– “Фаолиятни инсон омилисиз баҳолаш тизими” модули – марка-зий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармаларининг чорак кўрсаткичлари асосида энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари ҳақида маълумотлар, шунингдек ушбулар асосида рейтинг баҳолаш натижаларини инсон омилисиз автоматик равишда шакллантириш жорий этилди.