Рақобат қўмитаси хузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДУК томонидан 2023 йил учун тасдиқланган иш режага мувофиқ амалга оширилган ишлар тўгрисида
М А Ъ Л У М О Т
Асосий турдаги 20 дан ортиқ ижтимоий муҳим аҳамиятга эга ва стратегик товарлар нархларининг кескин тебранишлари олдини олиш, нархларнинг асоссиз ўсиши ҳолатларини аниқлаш мақсадида тизимли мониторинг олиб бориш бўйича “FAIR PRICE” (Адолатли нарх) ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳаолди ўрганишлар олиб борилди ва таҳлилий маълумотлар асосида концепция лойиҳаси ишлаб чиқилди.
“FAIR PRICE” (Адолатли нарх) ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича техник шартлар асосида концепция лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тегишли тартибда тасдиқланди.
«Product Info» ахборот тизими ва унинг мобил иловасини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳаолди лойиҳа олди ўрганишлар олиб борилди ва таҳлилий маълумотлар асосида концепция лойиҳаси ишлаб чиқилди.
«Product Info» ахборот тизими ва унинг мобил иловасини ишлаб чиқиш бўйича техник шартлар асосида концепция ва техник топшириқ лойиҳалари тайёрланиб, тегишли экспертизалардан ўтказилди. Экспертлар-нинг ижобий хулосалари асосида концепция ва техник топшириқ тасдиқланди.
“FAIR TECH” ягона ахборот тизими доирасида “Pharm Info” ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳаолди лойиҳа олди ўрганишлар олиб борилди ва таҳлилий маълумотлар асосида концепция лойиҳаси ишлаб чиқилди.
“FAIR TECH” ягона ахборот тизими доирасида “Pharm Info” ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича техник шартлар асосида концепция ва техник топшириқ лойиҳалари тайёрланиб, тегишли экспертизалардан ўтказилди. Экспертларнинг ижобий хулосалари асосида концепция ва техник топшириқ тасдиқланди.
“FAIR TECH” ягона ахборот тизими фаоллиги ва узилишлар пайдо бўлганида зудлик билан бартараф этиш бўйича тизим администраторларига тегишли кўрсатмалар берилди. Бундан ташқари ахборот тизимини доимий узлуксиз ишлашни таъминлаш бўйича телеграм каналида алоҳида гуруҳ очилган.
“FAIR TECH” ягона ахборот тизими доирасида “Pharm Info” ахборот тизими ишлаб чиқилиб, фаолиятга тўлиқ жорий этилган.
Дори воситаларининг улгуржи ва чакана савдосида белгиланган референт нархлардан ошириб сотганлик ҳолатларини ахборот тизими орқали инсон омилисиз аниқлаш мақсадида Рақобат қўмитаси ва Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларини ўзаро маълумотлар интеграция қилиш бўйича Технологик йўриқнома лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тегишли тартибда тасдиқланган.
“FAIR TECH” ягона ахборот тизими доирасида “FAIR PRICE” (Адолатли нарх) ахборот тизимини ишлаб чиқиш тегишли қўшимча ўрганишлар талаб қилинганлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2023 йил 6 июлдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақобатни ривожлан-тириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқа-рувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-108-сон фармонининг 3-иловаси билан тасдиқланган Йўл харитасининг 17-бандида ушбу ахборот тизимини ишлаб чиқиш муддати 2024 йил март ойи қилиб белгиланган. Мазкур ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича ишлар давом этмоқда.