Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг 2-сонли марказий консультатив диагностик поликлиникаси томонидан тиббий кўрик ўтказилди.
Қўмита ходимлари амбулатор тиббий карталари асосида навбатдаги кўрикда терапевт, невропатолог, офтальмолог, кардиолог, дерматовенеролог, отоларинголог, психиатр, акушер-гинеколог ва жарроҳ ҳамда ультратовуш диагностикаси ҳамда электрокардиограмма текширувларидан ўтишди.
Кўрик шифокорлари томонидан қўмита ходимларига соғлом турмуш тарзи, соғлиқни муҳофаза қилиш бўйича профилактика тадбирлари ҳақида тавсиялар берилди.
Қўмитанинг хотин-қизлари учун алоҳида суҳбатлар ташкил этилди, улар ўзларини қизиқтирган саволларига тиббиёт ходимларидан тегишли жавоблар олишди.
Хусусун, мазкур тиббий кўриклар мунтазам равишда, белгиланган вақтда, иш давомида ўтказилаётгани ходимлар учун қулай ва фойдали бўлди.