Бугун Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин қизлар қўмитаси томонидан 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан “Мўътабар аёл” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлди.
Жорий йилда ҳам мазкур кўкрак нишони билан тақдирлаш учун Республика комиссиясига 900 га яқин ҳужжатлар келиб тушди. Комиссия аъзолари томонидан мазкур кўкрак нишони билан турли соҳаларда етакчи, матонатли, фидойи ва эътироф номига муносиб мўътабар аёллардан 305 нафари тақдирланди.
Қувонарлиси, эътироф этилганлар орасида Рақобат қўмитаси ходими Дубровская Валентина Константиновна ҳам бор. В.К.Дубровская 1976-йилдан буён Қўмита тизимида турли лавозимларда фаолият юритиб келмоқда.Қўмитадаги 48 йиллик самарали фаолияти давомида ўзининг салоҳияти ва билими, касбига бўлган масъулияти билан бошқа ходимларга ўрнак бўлмоқда.
Қўмита жамоаси Дубровская Валентина Константиновнани ушбу эътироф билан чин дилдан қутлайди.