Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ташкил этилган “Энг намунали вазирлик ва идора” ҳамда “Энг намунали туман ва шаҳар” танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мамлакатимизда “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғояси асосида барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бугунги танлов ҳам ушбу чора-тадбирларнинг амалдаги ифодасидир.
“Энг намунали вазирлик ва идора” танловнинг якуний натижаларига кўра, Рақобат қўмитасида маънавий-маърифий йўналишда амалга оширилган ишлар юқори баҳоланиб, фахрли 4-ўринни эгаллади.