Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 23 сентябрь куни қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилишида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Қўмитасига берилган топшириқларга мувофиқ қурилиш материаллари бозорларида маҳаллий маҳсулот билан тўйинганлиги даражаси паст бўлган ва импорт ҳажми юқорилигича қолаётган бозорлар таҳлил қилинмоқда.
Ўтказилган ўрганишлар натижасида бир қанча маҳаллий маҳсулотга тўйинмаган ва тадбиркорлар томонидан янги ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятлари мавжуд бозорлар аниқланди. Жумладан:
герметика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчи 1 та, тўйинганлик даражаси 0,1 фоизни ва импорт ҳажми 7,3 млн долларни;
фанера бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчи 17 та, тўйинганлик даражаси 2 фоизни ва импорт ҳажми 30,4 млн долларни;
буғ қозонлари (котёл) бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчи 11 та, тўйинганлик даражаси 6 фоизни ва импорт ҳажми 40 млн долларни;
колер (ранг берувчи моддалар) бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчи 7 та, тўйинганлик даражаси 20 фоизни ва импорт ҳажми 9,8 млн долларни,
гул қоғозлар (обои) бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчи 19 та, тўйинганлик даражаси 21 фоизни ва импорт ҳажми 76,2 млн долларни,
паркет панеллар бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчи 7 та, тўйинганлик даражаси 24 фоизни ва импорт ҳажми 1,8 млн долларни,
цемент ва бетонлар учун тайёр қўшимчалар бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчи 7 та, тўйинганлик даражаси 26 фоизни ва импорт ҳажми 13,5 млн долларни,
ПВА клейи бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчи 7 та, тўйинганлик даражаси 49 фоизни ва импорт ҳажми 2,2 млн долларни ташкил этган.
Қўмита ушбу ўрганишларни давом эттиради ва маҳаллий бозорларни тўйинганлиги ва тўйинмаганлиги бўйича Ҳукуматга ва Тадбиркорларга маҳаллий маҳсулот билан тўйинмаган қурилиш материаллари бозорлари ва янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича имкониятлари бўйича таклифлар киритиб боради.