Маълумки, жорий йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ–788-сонли (https://lex.uz/uz/docs/6145972) Қонуни қабул қилинди. Қонунга мувофиқ, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги махсус ваколатли орган этиб белгиланган бўлиб, унга бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан бирга Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлаш вазифаси юклатилган.
Барча вазирлик ва идораларда бўлгани Монополияга қарши курашиш қўмитасида ҳам мазкур Қонуннинг тарғиботи бўлиб ўтди. Унда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Кадрлар маъмуриятчилиги департаменти Давлат органлари ва ташкилотларида кадрлар ишини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Акрамов Аббос Ашрапович ва Давлат хизматчиларинингҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар учун шарт-шароитлар яратиш масалалари депортаменти мудири ўринбосари – Мамаджанов Шухрат Муратович иштирок этдилар.
Эслатиб ўтамиз, Қонун 10 та боб, 64 та моддадан иборат бўлиб, матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.