Қўмита раиси Ш.Шарахметов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманган вилоятининг Давлатобод, Тўрақўрғон туманларида ўрганишлар амалга оширмоқда. “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида кўплаб корхоналар фаолияти билан танишилиб, муаммо ва таклифлар ўрганилиб, тадбиркорлар билан мулоқот ўтказилди.
Тўрақўрғон туманидаги “Oqtosh tekstil” МЧЖ ва “Runnam tekstil” МЧЖ, Давлатобод туманидаги ‘‘Tekstil Libos” МЧЖ, “Botir Muxammadali” ҳамда “Nafis dizayn tikuvchi” МЧЖлар иш фаолияти ўрганилди. Мулоқот давомида, ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган фуқаролар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва шу йўл билан камбағалликни қисқартириш ҳамда бу борадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтариш бўйича тушунчалар берилди.Ўз навбатида тадбиркорлар ҳам ташаббус, таклиф ва муаммолари билан ўртоқлашдилар
УШБУ ТАДБИРДА ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИ ИШТИРОК ЭТИШДИ