ҚЎМИТА ҚАРОРИНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ СУД ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНДИ
Рақобат қўмитаси Махсус комиссияси томонидан ўтказилган назорат тадбирлари ҳамда ишни кўриб чиқиш жараёнида хўжалик юритувчи субъектлар билан ўтказилган муҳокамалардан келиб чиқиб, 31 та субъектлар томонидан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги эътироф этилиб, тегишли қарор ва кўрсатма қабул қилинган эди. (https://t.me/RaqobatGovUz/11890)
Бироқ, “NAMANGAN-ISTIQLOL BOG`I” МЧЖ томонидан Қўмита Махсус комиссиясининг ушбу қарор ва кўрсатмасидан норози бўлиб, маъмурий суд тартибида мурожаат қилинган. Суд томонидан мазкур шикоят қаноатлантирилмасдан Қўмитанинг қарор ва кўрсатмаси ўз кучида қолдирилди.








