Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7- февралдаги 3514-сонли “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан, Ўзбекистонда туризмнинг зиёрат, маърифий, ижтимоий, маданий-кўнгилочар, экологик, этнотуризм турларига аҳолининг қизиқиши йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимлари ҳам 6-7 май кунлари «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида Самарқанд шаҳрига саёҳат қилишди.
Қўмита ходимлари дастлаб Шоҳи Зинда, Амир Темур мақбараси, Регистон майдони, Улуғбек расадхонаси сўнг Бибихоним мадрасаси каби тарихий обидалар, қадамжолар ва диққатга сазовoр жойларни зиёрат қилишди. Саёҳат давомида қадимий шаҳарнинг муқаддас ва кўҳна oсори-атиқалари тарихи билан танишишди.