#ёшлар_сиёсати
ПАЙШАНБА — ЁШЛАР КУНИ
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшлар сиёсатига алоҳида эътибор қаратилиб, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш борасида изчил ва самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Ана шу йўналишда амалга оширилаётган ишлар доирасида Рақобат қўмитаси раиси Ҳ. Турахужаев бошчилигида Бўка туманида ёшлар билан “Раҳбар ва ёшлар” мавзусида очиқ мулоқот тарзида учрашув ўтказилди.
Мазкур учрашув ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг дарду ташвишлари, таклиф ва ташаббусларини бевосита эшитиш ҳамда амалий ечимлар ишлаб чиқишга хизмат қилди.
Очиқ мулоқот давомида ёшларнинг таълим, бандлик ва тадбиркорликни ривожлантириш каби долзарб масалалар юзасидан ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.
Шунингдек, ишга муҳтож ёшларга шу жойнинг ўзида доимий ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилиб, тегишли ташкилотлар ва мутасаддиларга аниқ топшириқлар юклатилди.
Албатта, ёшлар – ҳар қандай жамиятнинг келажаги, миллатнинг эртанги куни, давлатнинг таянчи. Уларнинг қалбида ишонч ва ғурурни уйғотиш, орзу-интилишларига йўл очиш эса бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир.








