Рақобат қўмитаси томонидан 2024 йилнинг I ярим йиллиги давомида юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдолари орқали сотувчи кластерлар томонидан ушбу турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилиши ва биржа савдоларида нархларни сунъий ошишини олдини олиш бўйича назорат ўрнатилиб, кунлик ва ойлик мониторинг кузатувлари олиб борилди.
Республика бўйлаб, жумладан,
Андижон (“BEST TEXTILE INTERNATIONAL” МЧЖ), Бухоро (“QORAKO‘L KUMUSH KALAVA” ), Жиззах (“ЖИЗЗАХ КЕНТЕКС” МЧЖ, “САНГЗОР-ТЕКСТИЛ” МЧЖ), Сирдарё (“WHITE GOLD KLASTER” МЧЖ, “SARDOBA UNIVERSAL KLASTER” МЧЖ, “RISQIBOY MIRONSHOX” МЧЖ, “ZAMON TEKS” МЧЖ), Наманган (“TOSHBULOQ-TEKS” МЧЖ, “ART SOFT TEX” МЧЖ, “RAVSHAN-BOSIT HAMJIHAT SERVIS” МЧЖ), Самарқанд (“PAYARIQ YANGIYER TEKSTIL” МЧЖ, “SAMARQAND COTTON CLUSTER” МЧЖ, “SAMARQAND KAMALAK INVEST TEKSTIL” МЧЖ, “PAYARIQ-KLASTER” МЧЖ), Қорақалпоғистон Республикаси (“BO‘STON CLUSTER” МЧЖ, “TAXIATOSH DON MAHSULOTLARI” АЖ, “TURAN AQ ALTIN” ИЧК, “OLTIN TOLA SHABBAZ” ИЧК), Сурхондарё (“POLVONTOSH” МЧЖ, “POMIR AGROKLASTER” МЧЖ, “SURXONDARYO AGROXIZMAT” МЧЖ, “SURXON SIFAT TEKSTIL” МЧЖ, “BOYSUN KO‘MIR” МЧЖ, “BANDIXON TEXTILE CLUSTER” МЧЖ, “ZAMIN ANGOR CLUSTER” МЧЖ), Тошкент вилояти (“BOXODIR LOGON BUKA” МЧЖ), Фарғона (“PROF TEKST PLYUS” МЧЖ, “BAXODIR LOG‘ON TEKSTIL” МЧЖ ҚК, “HAMZA EXPO ART TEKSTIL” МЧЖ, “FERGHANA SPINNING” МЧЖ ҚК, “EXPO KOLLOR PRIN TEKS” МЧЖ, “EFFEKTIV OIL” МЧЖ ҚК, “FERGANA GLOBAL TEXTILE” МЧЖ, “MUSAVARTEX” МЧЖ ҚК, “QUANTITY CLASS” МЧЖ), Хоразм (“WBM QO‘SHKO‘PIR CLASTER” МЧЖ va “YANGI ARIQ TEX” МЧЖ) ҳудудларида ўтказилган текширишлар давомида юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотларни:
жадвалларда назарда тутилган муддатларда биржага маҳсулотни қўймаслик ёки уни кам ҳажмда ёхуд мувофиқ бўлмаган ҳажмда қўйиш;
жадвалларини белгиланган муддатда биржанинг расмий веб-сайтига жойлаштирмаслик;
форвард шартномаси бўйича маҳсулотни бир ойдан кам бўлган муддатда юклаб жўнатиш;
шартномаларга асосан тўғридан-тўғри сотилиш ҳолатлари, ҳамда
биржа савдоларини ўтказиш чоғида рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган.
Ушбу омиллар озиқ-овқат ва трикотаж маҳсулотларининг нархларига бевосита ёки билвосита таъсир қилиб, уларнинг истеъмол бозорларида нархи ошишига олиб келиши мумкин.
Юқоридагиларга кўра, ўтказилган ўрганишлар натижасида Республика бўйича умумий ҳисобда жами 20 млрд сўмга яқин асоссиз олинган даромадлар аниқланди, мазкур ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни талаблари бузилиши аломатлари билан, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида қонун бузилишига йўл қўйган барча кластерларга нисбатан тегишли тартибда иш қўзғатилиб жавобгарликлар белгилаш юзасидан қарор ва кўрсатмалар берилди ва бу борада ишлар давом эттирилмоқда.