«Ўзбекистонда рақамли платформаларнинг монополияга қарши тартибга солишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги тадбир давомида Жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳам таклиф этилди. Унда кенгаш аъзолари Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги “Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 256-сонли қарори билан тасдиқланган Низомларга тўхталиб ўтди жумладан товар ва молия бозорларида рақамли платформа операторининг устун мавқеини ва устун музокара кучини эътироф этиш ҳамда рақобатнинг чекланишига ва (ёки) истеъмолчиларнинг, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситишга олиб келадиган ҳаракатларни аниқлаш тартиби юзасидан жамоатчилик вакиллари ва тадбир иштирокчилар билан биргаликда муҳокама қилишди.
Шунингдек, Жамоатчилик кенгаши аъзолари Ўзбекистонда рақамли платформаларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини монополияга қарши тартибга солишда амалга оширилиши керак бўлган ишлар ҳамда унинг ривожланиш тенденсиялари бўйича жамоатчилик вакиллари ва Қўмита масъуллари билан фикрлар алмашишди.