Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:
🔘истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилишининг ваколатли давлат органи томонидан иш қўзғатмасдан кўриб чиқилиб, кўрсатма бериладиган айрим ҳолатлари;
🔘давлат ёрдамини беришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан мажбурий тартибда келишилиши;
🔘рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун монополияга қарши орган томонидан молиявий санкциялар белгилаш ва ундириш тўғрисида судга мурожаат қилиш;
🔘монополияга қарши орган табиий монополия субъектлари товарларининг нархларини (тарифларини) тартибга солишда иштирок этмаслиги;
🔘монополияга қарши комплаенс тизими республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ягона етказиб берувчи ҳамда товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда, юридик шахслар ва юридик шахсларнинг бирлашмаларда мажбурий тартибда жорий этилиши.