Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ташаббуси билан соҳага доир давлат идоралари экспертлари иштирокида, “Ўзбекистон реклама бозорини тартибга солишнинг долзарб масалалари” семинар-тренингини ўтказади.
Реклама бозорининг барча фаол қатнашчиларини, реклама берувчилар, маркетологлар ва маркетинг агентликларини икки кунлик семинарда қатнашишга таклиф этамиз:
🔘Ўзбекистон реклама ва солиқ қонунчилигига риоя этиш
🔘ОАВ ва ижтимоий тармоқларда контентни яхшироқ тузиш йўллари
🔘Ташқи реклама ва рақамли мониторинг ҳақида
🔘Рекламада энг кўп учрайдиган қонунбузилишлар ва бошқа мавзулар.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Маркетинг уюшмаси вакиллари иштирок этмоқда.
Тренинг якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилaди.
Тренингда иштирок этиш учун – Батафсил маълумот (https://ccprc.uz/uz/announcement/04-07)