“ЎЗБЕКИСТОН – 2030” СТРАТЕГИЯСИ
📊 56-мақсад: Монопол соҳаларни бозор тамойилларига изчил ўтказиш, иқтисодиётда хусусий сектор улушини ошириш, тадбиркорларга эркин фаолият юритиши учун энг қулай шароитлар яратиш
➡️Давлат харидларида манфаатлар тўқнашуви ҳамда аффилланганлик ҳолатлари юзага келишининг олдини олиш чораларини кучайтириш;
➡️Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш ҳуқуқининг онлайн аукцион платформаси орқали савдосини ташкил этиш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;
➡️Солиқ тўловчи ўзининг фаоллик ҳолатини мустақил ўзгартириш имкониятини яратиш;
➡️Юқори ликвидли маҳсулотларни тўлиқ биржага жалб қилиш орқали яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш чораларини кўриш;
➡️Товар ва молия бозорларида, шунингдек, давлат харидларида рақобат муҳитини таъминлаш.
📥Тақдимотни юклаб олиш (https://strategy.uz/index.php?news=2248)








