ОВОЗ БЕРИШ БОШЛАНДИ
💬 15 март — «Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни» муносабати билан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ўтказилаётган «Истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича энг яхши корхона» танлови доирасида овоз бериш (https://cabinet.fairtech.uz/tanlov/vote)жараёнлари бошланди!
✅ Танловда иштирок этаётган корхоналар қуйидаги йўналишларда баҳоланади:
🔘 Умумий овқатланиш;
🔘 Чакана савдо;
🔘 Онлайн савдо;
🔘 Молиявий хизматлар;
🔘 Хизматлар соҳаси;
🔘 “Қурилиш соҳаси” хизматлари.
⛓ Овоз бериш cabinet.fairtech.uz (https://cabinet.fairtech.uz/tanlov/vote) ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади.
❗️Овоз бериш истеъмолчилар томонидан ONE ID (https://cabinet.fairtech.uz/tanlov/vote) тизими орқали рўйхатдан ўтиб амалга оширилади.








