Очиқликни таъминлаш бўйича 2025 йил якуний ўзини ўзи баҳолаш
ҲИСОБОТИ
Тақдим этувчи ташкилот: O‘zbekiston Respublikasi Raqobat qo‘mitasi
Ҳисобот даври: 2025 йил январь — декабрь
Ҳисобот тури: Якуний ўзини ўзи баҳолаш ҳисоботи
Тақдим этиш мақсади: Очиқлик ва шаффофликни таъминлаш соҳасида амалга оширилган ишлар самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш натижаларини тақдим этиш
- Ҳуқуқий ва ташкилий асос
Ўзини ўзи баҳолаш давлат органлари ва ташкилотларида очиқликни таъминлаш талаблари ҳамда ички идоравий ҳужжатлар асосида амалга оширилди.
Баҳолаш қўмита марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар, таркибий бўлинмалар ва тасарруфдаги ташкилотлар фаолиятини қамраб олди.
Баҳолаш жараёни учун ишчи гуруҳ тузилди ва баҳолаш методикаси тасдиқланди.
- Баҳолаш қамрови
Баҳолаш қуйидаги тузилмалар кесимида ўтказилди:
- марказий аппарат
- ҳудудий бошқармалар
- таркибий бўлинмалар
- тасарруфдаги муассаса ва ташкилотлар
- қуйи бўғин ижро тузилмалари
Қамров даражаси: 100 %
III. Баҳолаш мезонлари ва индикаторлари
Баҳолаш қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширилди:
- Расмий веб-ресурслар орқали ахборот очиқлиги
- Очиқ маълумотлар жойлаштириш ва янгилаш
- Ҳисобот ва таҳлилий материаллар эълони
- Жамоатчилик билан очиқ мулоқот
- Мурожаатлар билан ишлаш шаффофлиги
- Рақамли ахборот каналларида фаоллик
Ҳар бир йўналиш бўйича баллли баҳолаш тизими қўлланилди.
- 2025 йилда амалга оширилган ишлар
Ахборот очиқлиги бўйича
- расмий веб-сайтда жойлаштирилган янгиликлар — 30та
- очиқ реестр маълумотлари — 15 марта янгиланди
- очиқ ҳисобот материаллари — 20 та
Очиқ маълумотлар бўйича
- жойлаштирилган очиқ маълумот тўпламлари — 80 та
- янгиланиш даврийлиги — мунтазам
- Самарадорлик баҳоси (интеграл натижа)
| Йўналиш | Баҳо |
| Ахборот жойлаштириш | юқори |
| Очиқ маълумотлар | ўрта-юқори |
| Мулоқот механизмлари | ўрта |
| Рақамли очиқлик | юқори |
Умумий баҳолаш натижаси: ижобий / яхши даража
- Аниқланган муаммолар
Баҳолаш натижасида қуйидаги камчиликлар аниқланди:
- айрим ҳудудий бўлинмаларда маълумот янгиланиш муддати кечикиши
- маълумот форматлари ягона стандартга тўлиқ мос эмаслиги
- айрим эълонларда тушунтирувчи изоҳлар етишмаслиги
- жамоатчилик муҳокамалари қамрови чекланганлиги
VII. Бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар
| № | Муаммо | Чора-тадбир | Масъул | Муддат |
| 1 | Янгиланиш кечикиши | Ягона регламент жорий этиш | Ахборот хизмати | 2026 I чорак |
| 2 | Формат номувофиқлиги | Ягона маълумот стандарти | IT бўлим | 2026 I чорак |
| 3 | Изоҳ камлиги | Қисқача шарҳ мажбурий | Барча бўлинмалар | Доимий |
| 4 | Мулоқот кам | Онлайн эшитувлар | Ҳудудий бошқармалар | Ҳар чорак |
VIII. Хулоса
2025 йил якунлари бўйича очиқликни таъминлаш соҳасида амалга оширилган ишлар тизимли равишда баҳоланди. Қамров тўлиқ таъминланди, натижадорлик кўрсаткичлари шакллантирилди ва аниқланган муаммолар бўйича манзилли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Якуний ўзини ўзи баҳолаш ҳисоботи очиқ тартибда расмий ахборот ресурсларида эълон қилиниши таъминланади ҳамда текширувчи органга тақдим этилади.
Очиқликни таъминлаш бўйича 2025 йил якуний ўзини ўзи баҳолаш








