Рақобат қўмитаси ҳузуридаги «Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази» давлат муассаcaси ташаббуси билан Навоий вилоятида Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 104 ва 428-сонли қарорлари мазмун-моҳияти ва ушбу қарорларда белгиланган вазифаларнинг вилоятдаги ижроси юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.
Учрашувда реклама соҳасидаги тадбиркорлар, тижорат банклари, қурилиш ҳамда уй-жой коммунал хўжалиги ва бошқа тегишли мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этди. Тадбирда реклама қонунчилиги талаблари, реклама материалларини жойлаштириш тартиби, ташқи реклама ва ахборот объектлари хавфсизлиги ҳамда бозорда шаффоф рақобатни таъминлаш масалалари юзасидан маълумот берилди.
Мазкур учрашувлар реклама соҳасидаги ҳуқуқий саводхонликни ошириш, давлат органлари ва бизнес ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда бозорда қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилади.