Меморандумнинг мақсади рақобат сиёсати соҳасида илмий-амалий тадқиқотлар ва лойиҳаларни амалга ошириш ва бунинг натижасида давлатнинг иқтисодий тараққиёти учун амалий ечимлар, давлат бошқаруви учун институционал инновациялар ишлаб чиқиш тизимини яратиш, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, ривожлантириш, талабаларнинг назарий ва амалий тайёргарлиги ўртасида ўзаро алоқани таъминлаш, инсон ресурсларини самарали бошқаришнинг замонавий тизимлари асосида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ва улар билан ишлаш механизмларини янада такомиллаштириш, рақобат сиёсати ва монополияга қарши тартибга солиш йўналишида кадрлар салоҳиятини доимий ривожлантириш учун зарур бўлган стратегияларни ҳамкорликда ишлаб чиқиш, Томонларнинг кадрлар салоҳияти ва тажрибасидан унумли фойдаланиш ҳамда бу бўйича таълим дастурларини, мақсадли амалиёт ва стажировка режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан иборат.