“МОЛИЯВИЙ САВОДХОН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИ” ОНЛАЙН ОЛИМПИАДАСИ ҒОЛИБЛАРИ
📣 Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси German Sparkassenstiftung for International Cooperation ташкилоти билан ҳамкорликда
🔴 Oлий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Молиявий саводхон ёш истеъмолчи” онлайн олимпиадаси ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан муносиб тақдирланди.
🏆 Ғолиблар:
1️⃣Худойқулова Меҳригул Шойназар қизи
Ўзбекистон Миллий университети 2-босқич талабаси;
2️⃣Мухторова Моҳира Равшан қизи
Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университети 2-босқич талабаси;
3️⃣Жураев Озодбек Усмон ўғли
Тошкент халқаро Вестминстер университети 3-босқич талабаси;
4️⃣Илёсова Меҳинбону Жасурбек қизи
Тошкент давлат юридик университети 1-босқич талабаси
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан талабалар ўртасида молиявий саводхонликни ошириш мақсадида бу каби танловлар бир неча йиллардан бери ўтказиб келинмоқда.








