Хабарингиз бор жорий йилнинг 6 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентнинг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–296-сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур Президент Қарори билан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада яхшилаш, давлат ва нодавлат ташкилотлар ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари белгилаб берилди.
Ушбу белгиланган чора тадбирлар Давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорлик ва ижтимоий шерикликни ривожлантиришга қаратилган ташаббуслар жамиятимизда ижобий натижалар келтириб чиқаришга хизмат қилади. Бу билан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими такомиллашади ва жамоатчилик назорати янада кучайтирилади.
Юқоридагиларнинг амалий исботи сифатида, Рақобат қўмитаси истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ижтимоий буюртма шакллантирилган эди. Унга кўра хусусий тиббиёт ташкилотларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчилигига риоя этилиши юзасидан тегишли ўрганишлар (хусусий тиббиёт ташкилотларининг 85 фоизи (7 284 таси) қамраб олинган) ўтказилиб, қуйидагилар аниқланди.
Маълумот учун: Хусусий тиббиёт ташкилотлари сони 2024 йил 1 январ ҳолатига 8 343 тани ташкил этган бўлса, 2025 йил 1 январда 8 486 тани ташкил этган.
Жумладан,
🔘27,4 фоизи (2000 таси) амалда кўрсатилган манзилда фаолият юритмаётган;
🔘3 фоизида (235 таси) пешлавҳалари мавжуд эмас;
🔘47 фоизида (3 428 таси) ташқи реклама объектлари жойлаштирилган;
🔘20 фоизида (1 460 таси) ахборотлар давлат тилида берилмаган;
🔘61,5 фоизида (4 483 таси) хизматларнинг нархномалари кўрсатилмаган.
Бундан ташқари, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан тақдим этилган маълумотлар таҳлил қилинганда, айрим тиббиёт ташкилотларининг лицензиясида мавжуд бўлмаган фаолият билан ҳам шуғулланаётганлик ҳолатлари аниқланган.
🔘 Самарқанд вилоятида
“AFX DARDGA SHIFO” клиникаси;
🔘 Сурхондарё вилоятида
“NIGORA PLUS CHAROS MED” клиникаси;
“SHEROBOD SHIFO MASKANI” клиникаси;
🔘 Тошкент вилоятида
“QIZILTOG DENTAL” клиникаси;
“MUROD YORQIN NAJOT” клиникаси;
“СHIRCHIQ ZINNURA STOM” клиникаси;
“TURSUNOY FAXR STOM” клиникаси;
“BULOQBOSHI SOG’LOMLASHTIRISH KLINIKASI” клиникаси,
🔘 Фарғона вилоятида
“ZAYLOBIDDIN SHIFO NUR” клиникаси;
“U-SHIFO CENTER” клиникаси;
Юқорида аниқланган ҳолатлар юзасидан, тўпланган маълумотлар белгиланган тартибда чоралар кўриш учун мутасадди ташкилотларига тақдим этилди.
Бундан кейин ҳам Рақобат қўмитаси нодавлат нотижорат ташкилотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда жамоатчилик назорати элементларини ривожлантиришга тайёр эканлигини маълум қилади.