КОНСТИТУЦИЯ ДЕМОКРАТИК РИВОЖЛАНИШНИНГ МУҲИМ ҲУҚУҚИЙ ПОЙДЕВОРИДИР
Конституция жамиятда кечаётган воқеликни, демократик ислоҳотлар йўлида қўйилган мақсадларни акс эттириши ва халқ манфаатларига хизмат қилиши лозим бўлган асосий ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари учун шу мавзуда тарғибот тадбири ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раисининг ўринбосари Дурбек Ахмедов томонидан мавзу юзасидан тегишли маълумотлар берилди.









