Жорий йилнинг 9 май куни, Эдинбург шаҳрида бўлиб ўтган Рақобат бўйича халқаро тармоқ (ИCН)нинг 24-конференциясининг якуний кунида, Қўмита Раиси ИCНнинг янги сайланган раиси — Мексиканинг Иқтисодий рақобат бўйича федерал комиссияси раҳбари Андреа Марван билан расмий учрашув ўтказди. Ушбу учрашув Андреа Марваннинг ICN Раиси лавозимига тайинланганидан кейинги илк учрашув бўлди.
ICN — дунё бўйлаб рақобат соҳасидаги органларни бирлаштирувчи, ушбу соҳадаги энг нуфузли халқаро ташкилотлардан биридир. 2013 йилдан буён ICN Раиси лавозимида Германиянинг Монополияга қарши идораси раҳбари Андреас Мундт фаолият юритиб келган.
Қўмита раиси Андреа Марванни янги лавозими билан табриклаб, самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, рақобат муҳитини ривожлантиришга қаратилган қўшма тадбирларни ўтказишга тайёр эканлигини билдирди.
Учрашув давомида Ўзбекистонда рақобат муҳитини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар алоҳида эътироф этилди. Андреа Марван бу борадаги саъй-ҳаракатларга юқори баҳо бериб, хусусан, рақамли платформаларни тартибга солиш соҳасида ҳам, Ўзбекистон тажрибаси билан алмашиш бўйича махсус сессиялар ташкил этишни таклиф қилди.