Женевада БМТнинг Савдо ва тараққиёт конференцияси (UNCTAD) томонидан ўтказилаётган Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилиш бўйича энг йирик глобал тадбир ҳисобланган БМТнинг 9- Конференциясида “Рақамли иқтисодиётда рақобатни таъминлаш” мавзусидаги сессияда Қўмита раиси Ҳалилилло Турахужаев нутқ сўзлади
Ушбу нутқда, Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган чуқур таркибий ислоҳотлар натижадорлиги, шу жумладан, рақамли иқтисодиётни ривожланиши, халқаро стандартларга мувофиқ рақобат қонунчилиги тубдан модернизация қилинганлиги, хусусан Марказий Осиё ва МДҲ давлатлари ичида биринчи бўлиб Ўзбекистонда рақамли платформаларни тартибга солиш қонунчилик жорий этилганлиги ва амалиётга тадбиқ этиш бошланганлиги ва унинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида халқаро ҳамжамиятга батафсил ахборот берилди.
Шу билан бирга, бугунги кунда бир қанча глобал чақириқлар мавжудлиги қайд этилди.
Биринчидан, глобал рақамли платформалар монопол мавқеи ва уни мавқеини суиистеъмол қилиш хавфлари ортаётгани.
Иккинчидан, рақамли платформалар соҳаларида иқтисодий концентрация ўсишда давом этмоқда ва чинакам рақобат шаклланмаяпти.
Мисол учун, гигант технологик компаниялар томонидан сўнгги беш йилда 191 та рақамли платформалар қўшиб олинган бўлиб, шундан 67 фоизи ўз фаолиятини бутунлай тўхтатган.
Бундай инсофсиз рақобат ҳисобланган » ютиб юбориш» (killer acquisition) амалиёти бозордаги рақобатни сусайтирмоқда ва инновацияларни секинлаштирмоқда.
Учинчидан, глобал монопол рақамли платформлар ривожланган давлатларда монополияга қарши қонунларга амал қилаётган бўлса аксарият ривожланаётган давлатларда , яъни Глобал Жануб мамлакатларида, ҳудди шундай қонун талабларига қаршилик кўрсатаётгани ва ҳаттоки босим ўтказмоқчи бўлаётганлиги, “икки хил стандартлар” қўлланаётганлиги.
Тўртинчидан, Сунъий Интеллект билан боғлиқ соҳаларда ҳам айнан ўша глобал гегемон бўлган рақамли платформаларнинг монополияси кучайиб бораяпти.
Бешинчидан, йирик технологик платформалар қаршисида Глобал Жанубнинг ривожланаётган давлатлари заиф позицияда қолаётганлиги ва халқаро миқиёсда ўзаро мувофиқлаштирилган чораларнинг сустлиги таъкидланди.
Шу муносабат билан, Қўмита томонидан БМТнинг 9-Халқаро Конференцияси доирасида ушбу долзарб чақириқларга қарши ривожланаётган мамлакатлар учун рақамли иқтисодиёда адолатли рақобатни таъминлаш бўйича глобал ташаббус амалга ошириш бўйича таклиф илгари сурилди:
Йирик рақамли платформаларнинг тийиб туриш бўйича уйғунлаштирилган ягона ҳуқуқий механизмларни ишлаб чиқиш, яъни Глобал Жанубнинг мамлакатлари рақамли платформалар тартибга солишнинг халқаро стандартларини ишлаб чиқишда ривожланган давлатлар билан тенг ҳам-муаллифларга айланиши керак.
Трансчегаравий характерга эга бўлган рақамли платформаларнинг иқтисодий концентрация битимларини ҳамкорликда ўрганиш ва уларда “картел келишувлари” аломатларини аниқлаш.
Шу муносабат БМТнинг Савдо ва Тараққиёт Конференцияси (UNCTAD) доирасида трансчегаравий картелларини текшириш бўйича ишчи гуруҳ фаолиятини давом эттириш таклифи UNCTADга йўлланди.
Монополияга қарши текширувлар, истеъмолчиларни ҳимоя қилиш ва маълумотларни бошқариш соҳаларида мувофиқлаштирилган “Жануб-Жануб” ҳамкорлигини йўлга қўйиш.
Рақамли платформалар, алгоритмлар ва сунъий интеллект масалалари бўйича монополияга қарши органларининг тизимли равишда салоҳиятни ошириш бўйича халқаро ташкилотларнинг техник ёрдам лойиҳаларини амалга ошириш.