10 ноябрь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Италия Республикаси Президенти Сержо Маттареллани расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди.
Италия Президенти ва унинг қизи – мамлакат биринчи ледисини Ўзбекистон Президенти ва рафиқаси самимий қарши олдилар.
Ҳарбий оркестр икки давлат мадҳияларини ижро этди.
Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Биргаликда суратга тушишдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.