Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2025 йил 31 июлдаги ЎРҚ-1078-сон Қонуни билан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунда муҳим ўзгартиришлар киритилди.
Нималар ўзгарди?
Қонунга асосан, агар сотувчи товарни шартномада белгиланган муддатда етказиб бермаса, у ҳар бир кечиккан вақт бирлиги (дақиқа, соат, кун) учун ушбу товар нархининг 0,5% миқдорида пеня тўлаши шарт бўлади.
Масалан:
Агар харид қилинган товар нархи 10 миллион сўм бўлса ва етказиб бериш 5 кун кечикса, сотувчи ҳар куни учун 50 000 сўмдан, жами 250 000 сўм пеня тўлаши керак бўлади.
Пенянинг умумий миқдори етказиб берилмаган товар нархининг 100%идан ошмаслиги керак.
Энг муҳими – шартномада пеня миқдорини 0,5%дан кам белгилаш мумкин эмас. Бу меъёр истеъмолчилар — жисмоний шахсларнинг манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида жорий қилинди.
Нега бу керак?
Сўнгги йилларда товарларни келишилган вақтда етказиб берилмаслиги бўйича фуқароларнинг шикоятлари кескин ошди:
2022 йилда – 500 та мурожаат;
2023 йилда – 1 373 та;
2024 йилда – 4 213 та (бу 3 йил ичида 8 баробар кўпайган).
Аксарият шикоятлар автомобиль, маиший техника ва мебель каби юқори талабга эга товарларнинг кечиктирилган ҳолда етказиб берилганлиги билан боғлиқ.
Қонунда Фуқаролик кодексининг 261-моддасига асосланиб, неустойка (пеня) механизмидан фойдаланилади. Пеня — қарздор (бунда – сотувчи) мажбуриятни белгиланган вақтда бажармаганда тўлайдиган компенсация шаклидаги тўлов ҳисобланади.
Қонуннинг мақсади:




Бу ўзгаришлар аҳолининг қонуний манфаатларини таъминлашда, фуқароларнинг ишончини мустаҳкамлашда ва бозорда адолатли рақобат муҳитини яратишда муҳим қадам деб ҳисобланади.
Қонун билан танишиш (https://lex.uz/ru/docs/7659506)