Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган “Истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича энг яхши корхона” танлови ғолиблари тадбир доирасида тақдирланди.
Танлов ғолиблари қуйидаги йўналишлар бўйича аниқланди:
Умумий овқатланиш – «MAK FOOD SERVIS» МЧЖ (EVOS)
Чакана савдо – «HAVAS FOOD» МЧЖ
Онлайн савдо – «OPEN SHOP» МЧЖ
Молиявий хизматлар – «PAYNET» AЖ
Ишлаб чиқариш – «IDEAL TEKSTIL ORZU» МЧЖ
Ғолиблар Рақобат қўмитаси томонидан таъсис этилган “Истеъмолчи ишончи” сифат белгисига сазовор бўлдилар.