Рақобат қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази томонидан ҳар ҳафта товар бозорларининг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси бўйича таҳлил натижалари ўз ресурслари (https://t.me/RaqobatGovUz) орқали эълон қилиб борилмоқда.
Эндиликда, нафақат умумий бозор кўрсаткичларини, балки сизни қизиқтирган маҳсулот ва йўналишлар бўйича ҳам алоҳида таҳлил ишлари олиб борилади.
Ушбу таҳлил натижалари орқали:
➡️ Ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорлар — маҳсулотларига бўлган талаб ва рақобат муҳитини аниқроқ билиб, келгусидаги фаолиятларини шу асосида давом эттиришлари мумкин.
➡️ Инвесторлар — бозор имкониятларини чуқурроқ англаб, тўғри қарорлар қабул қилишлари,
➡️ Корхона ва ташкилотлар эса — келгусидаги режаларини илмий асосланган маълумотларга таянган ҳолда шакллантиришлари ва йўлга қўйишлари мумкин бўлади.
Шу боис, ўзингизни қизиқтирган маҳсулотлар ва йўналишлар бўйича алоҳида таҳлил натижаларини олишни истасангиз, бизга мурожаат қилинг ва бизнесингизни биз билан ривожлантириб мамлакатимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг.
Рақобат қўмитаси экспертлари маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси бўйича таҳлилий ечимлар тайёрлашга доимо тайёр!
Қуйидаги ҳавола (https://raqobat.gov.uz/ishlab-chiqaruvchi-va-tadbirkorlar-korhona-va-tashkilotlar-diqqatiga/) ёки телефон рақам ( 71 207 47 00 (302) орқали мурожаат қилишингиз мумкин.