Рақобат қўмитаси томонидан “ORIENT-MEBEL” МЧЖнинг “MIND ASIA” МЧЖнинг 97 фоиз улушларини олиш юзасидан қилган мурожаати кўриб чиқилди.
“ORIENT-MEBEL” МЧЖ – ёғоч қурилиш конструкциялари ва мебелларни ишлаб чиқариш ҳамда нотурар жойларни ижарага бериш хизматларини кўрсатувчи ташкилот;
“MIND ASIA” МЧЖ — қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилот ҳисобланади.
Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан ўтказилган комплекс таҳлил натижаларига кўра, мазкур битим қурилиш лойиҳаларини сотиш бозорида рақобатни чеклашга ёки монополияни шакллантиришга олиб келмайди.
Шу муносабат билан, Қўмита Махсус комиссияси томонидан мазкур битимга розилик бериш ҳақида қарор қабул қилинди.