Инвестиция лойиҳалари доирасида электр энергиясини ишлаб чиқарувчи иссиқлик электр станцияларига табиий газ етказиб бериш тўғрисидаги шартнома муҳокама қилинди.
Мамлакатимизда олиб борилаётган жадал иқтисодий ўзгаришлар жараёнида ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига электр энергиясини узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш мақсадида ҳудудларда хорижий инвесторлар иштирокида янги замонавий электр энергиясини ишлаб чиқарувчи лойиҳалар ташкил этилмоқда.
Электр энергияси ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида “Ўзтрансгаз” АЖ ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖлар ўртасида табиий газ етказиб бериш юзасидан шартномлар тузишда вужудга келаётган айрим муаммолар юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитасида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур муҳокама йиғилишида “Ўзтрансгаз” АЖ ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ вакиллари иштирок этишди.
Муҳокамада “Ўзтрансгаз” АЖ ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖлар ўртасида табиий газ етказиб бериш юзасидан тузиладиган шартномалар инвестиция лойиҳалари доирасида имзоланган келишувлар талабаларига мувофиқ расмийлаштирилиши лозимлиги белгиланди.