Сурхондарё вилоятида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг навбатдаги очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Унда, Қўмита раиси маслаҳатчиси О.Усмонов, ҳудудий бошқарма бошлиғи Ф.Саматов, тегишли ҳамкор ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, 2024 йил якунлари ва 2025 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи ҳамда долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Очиқ мулоқот давомида фуқаролар томонидан ўн бешга мурожаат ва таклифлар қабул қилинди. Жумладан:
А. Бердиевнинг умумий овқатланиш корхоналарида таомларнинг нархи баландлиги ва ҳудудларда истеъмолчиларга суюлтирилган газ баллонларини етказиб беришда газ баллонларда қолиб кетган сувлар ҳисобига газ ҳажмининг етарли даражада эмаслиги борасидаги;
Ф. Атаоев қурилиш корхоналари ва истеъмолчилар ўртасида тузилган шартномалардан кейин келиб чиқадиган низоли ҳолатларни бартараф этиш мақсадида шартнома тузиш билан боғлиқ ишончли рақамли тизим ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
Д. Аллаёрованинг кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи ширкатлар томонидан истеъмолчининг қарздорлиги мавжудлиги баҳона қилиниб, белгиланган жаримани қайта ҳисоб-китоб қилиш ҳақидаги;
“STARLINE” МЧЖ раҳбарининг LED мониторларни паспортлаштириш ва расмийлаштириш жараёни юзасидан қилган мурожаати жойида ижобий ҳал этилди ҳамда “Темирйўл сув таъминоти” ШҲК вакилининг онлайн тўлов аппаратлари (инфокиосклар) ўрнатиш масаласидаги мурожаатлари қабул қилиниб, ижрога йўналтирилди.
Шу билан бирга, А. Юлдашев вилоят ҳудудидаги барча жойларда реклама объектларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва чора кўриш бўйича Сурхондарё тажрибасини жорий этиш юзасидан берган таклифлари белгиланган тартибда қабул қилинди.
Маълумот ўрнида: Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар ва тадбиркорлар манфаатига 2024 йил ҳамда 2025 йилнинг 1-чорагида 9,5 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.