Халқаро семинар
Халқаро семинарни Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев кириш сўзи билан очиб, рақамли бозорларни тартибга солиш соҳасида халқаро илғор тажрибани чуқур ўрганиш, шунингдек, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар жадал ривожланаётган шароитда замонавий, самарали ва мувозанатли тартибга солиш механизмларини жорий этишнинг долзарб аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Шундан сўнг, сунъий интеллект соҳасидаги Франциялик халқаро эксперт Оливиэр Проуст томонидан қўмита тизмидаги ҳодимлар ва Ўзбекистон Республикасида ушбу соҳада фаолият олиб бораётган масъул вазирлик ва идоралар вакиллари учун халқаро семинар ўтказилди.
Спикер ўз тақдимотида Европа Иттифоқининг рақамли сиёсати, жумладан “Сунъий интеллект тўғрисида”ги Европа Иттифоқи Қонуни (EU AI Act)нинг асосий қоидалари, сунъий интеллектдан фойдаланишда тақиқланган амалиётлар, ҳамда айрим сунъий интеллект тизимларига нисбатан белгиланган шаффофлик ва транспарентлик талабларига тўхталиб ўтди.
Шунингдек, Европа Иттифоқи тажрибаси асосида мазкур ёндашувларни Ўзбекистон Республикасида жорий этиш ва такомиллаштириш, шу орқали сунъий интеллект соҳасида инновацияларни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан семинар иштирокчилари ўртасида қизғин муҳокамалар бўлиб ўтди.








