Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (OECD) рақобат қўмитасиинг Бюроси аъзоси, 2013-2025 йилларда Халқаро Рақобат тармоғи бошқарув гуруҳи раиси, Германиянинг Федерал картелларга қарши курашиш бюроси (Bundeskartellamt) президенти, рақобат сиёсати шакллантириш ва ҳуқуқий тартибга солиш бўйича мутахассис сифатида кенг танилган ва халқаро ҳамкорликдаги етакчи Андреас Мундтдан олинган хат юзасидан Қўмита Bundeskartellamt (BKartA) Германиянинг мустақил монополияга қарши кураш ва рақобатни ҳимоя қилиш учун масъул бўлган органнинг келажакдаги икки томонлама манфаатли ўзаро ҳамкорлик ва рақобат қонунчилиги ҳамда сиёсатини такомиллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаётгани ва билдирилган эътирофи учун ўз миннатдорчилигини билдиради.
Хусусан, 2024 йилда Германиянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича German Sparkassenstiftung for International Cooperation ташкилотининг таклифига биноан Германиянинг рақобатни ривожлантириш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ваколатли идоралари ва илмий-тадқиқот муассасалари билан рақобат соҳасида ҳамкорликни ўрнатиш ва янада ривожлантириш, шунингдек, қўмита ходимлари салоҳиятини ошириш мақсадида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раҳбарияти бошчилигидаги расмий делегация Германиянинг Бонн ва Мюнхен шаҳарларига амалий ташриф буюрди.
Қўмита делегацияси Монополияларни тартибга солиш федерал комиссияси (Monopolkomission), Федерал тармоқлар агентлиги (Bundesnetzagentur), Германия Федерал Молиявий назорат бўйича федерал идорасининг (BaFin), Федерал картелларга қарши курашиш бюроси (Bundeskartellamt) ва Max Plank номидаги Рақобат ва инновациялар институтларида бўлиб, янги лойиҳалар, қўшма тадқиқотлар, Рақобат Индексини ҳисоблаш, ҳуқуқни қўллаш амалиётида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, трансчегаравий иқтисодий концентрация битимларини назорат қилиш механизмлари бўйича муҳокамалар ўтказишди.
Мазкур ташрифлар доирасида Рақобат қўмитаси ходимлари учун тренинглар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди ва жорий йилнинг 26-30 май кунлари “Рақобат тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини ўрганиш ва таъминлашга қаратилган амалий ёндошувлар: Германия қарашлари ва Ўзбекистонда жорий этиш муаммолари” мавзуида семинар ўтказилиши режалаштирилди.