ЖАВОБ:
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар, юридик шахсларнинг бирлашмалари ва уларнинг мансабдор шахслари ҳамда бошқа жисмоний шахслар рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузган тақдирда:
ваколатли давлат органининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилишларини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмасини белгиланган муддатда бажариши ёки тақдимномасини кўриб чиқиши;
етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши;
асоссиз равишда олинган даромадни қайтариши;
жарималарни тўлаши шарт.
Рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги натижасида ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган шахслар даъво аризаси билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
МАНБА: Ўзбекистон Республикасининг Қонуни “Рақобат тўғрисида” (https://lex.uz/uz/docs/6518381)