Рақобат қўмитасида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган 25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш кунига бағишланган 2024 йил 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” трукум тадбирларни ташкил этиш юзасидан
“Фаровон оила – жамият таянчи” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда юридик фанлари доктори, профессор, Республика маънавият ва маърифат маркази қошидаги “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Мухиддинова Феруза Абдурашидовна иштирок этиб, аёлларнинг оила ва жамиятдаги ўрни ҳусусида ҳуқуқий тушунчалар берди.